1

Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ошади

ИҚТИСОДИЁТ 26.12.2019, 15:14
Теглар: озиқ-овқат, Хитой, Ўзбекистон
Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ошади

Куни кеча “Ўзагроэкспорт” АЖ ва “Шицзиньдан” экспорт-импорт савдо компанияси, “Huahe International” бизнес-консалтинг компанияси ўртасида савдо ҳамкорлик бўйича баённомалар имзоланди. 

Бундай ўзаро фойдали шартномаларга 21-25 декабрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур мухтор ўлкаси тижорат департаменти ва Шинжон ишлаб чиқариш-қурилиш корпуси делегацияси ишчи ташриф билан мамлакатимизга ташрифи доирасида эришилди. Музокаралар якуни бўйича “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ахборот хизмати хабар берди.

Делегация таркибидан Шинжон-Уйғур мухтор ўлкасининг савдо, молия, консалтинг, логистика, қишлоқ хўжалигига ихтисослашган компаниялари вакиллари ҳам бор эди. 

Ташриф доирасида делегация аъзолари “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэспорт” акциядорлик жамияти вакиллари билан учрашиб, Ўзбекистондан Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини ошириш масалалари бўйича музокаралар олиб боришди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1