1

Машҳур Ўрда кўприги ҳақида фактлар

МОЗИЙДАН САДО 27.12.2019, 10:48
Машҳур Ўрда кўприги ҳақида фактлар

"Тарихан Тошкент шаҳри Бўзсув каналининг ўнг соҳилида жойлашган ва асрлар силсиласида кенгайиб борган. Анҳор Бўзсув каналининг ҳозирги Минор масжиди ёнидан бошланган қисмидир. Тошкент Қўқон хонлиги таркибига кирганидан сўнг, чап соҳилда ҳозирги “Туркистон” саройининг ўрнида “Ўрда” қалъаси қурилган. Яъни Анҳорнинг бир томонида шаҳар бўлса, иккинчи томонида шаҳар бегининг қароргоҳи жойлашган. Ҳар икки томон мулоқот ва муносабатлар учун ушбу кўприкдан ўтганлар.  Кейинчалик чап соҳилда яна бир қалъа қурилган ва бу кўприкдан қатновчилар сони ортган. 1913 йилда тахта кўприк ўрнида ғиштлиги қурилди, 1914 йилда ундан Эски шаҳар томон илк трамвай ўтган. 1930 йилларда ғиштли кўприк, замонавий бетонли кўприкка алмаштирилиб, устидан битта катта арка қурилди. Унинг атрофида чойхоналар, савдо расталари ташкил этилиб, тошкентликлар кўп келадиган гавжум масканга айланди.

1947 йилдан бошлаб ундан троллейбуслар ҳаракатлана бошлаган, 1960 йилларда эса трамвайнинг тор йўли кенгайтирилиб, кўприкнинг ён томонларига чироқлар ўрнатилган, ўнг тарафида чиройли бинолар қад кўтарган. Бундан ташқари, кўп йиллар давомида кўприк тошкентликларнинг Анҳор гўзалликларини томоша қиладиган севимли жойи бўлган. Кўприкдан ўтар экансиз, унинг ўтмишига назар солинг, ахир бу кўприк Тошкентдаги кўплаб воқеаларига гувоҳ бўлган", - деб ёзади Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1