АсосийSport

Халқ шоирига фахрий гроссмейстер унвони берилди

'Халқ шоирига фахрий гроссмейстер унвони берилди'ning rasmi

Шахматни ақл гимнастикаси дейдилар. Чиндан ҳам у тафаккурни чархлайди. Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов сўздан шахмат доналаридай усталик билан фойдаланганлиги барчага маълум. Яыинда устоз шоирнинг хотирасига бағишлаб ўтказилган шахмат турнири кўнгилларга ўзгача шукуҳ бағишлади. Турнирда Халқаро тоифадаги спорт усталари билан бир қаторда Ёзувчилар уюшмаси фаол аъзолари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда xs.uz маълум қилди.

Тадбир якунида мусобақа ғолиблари Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан пул мукофоти ҳамда медаллар билан тақдирланди. Шу билан бирга, шоир оила аъзолари томонидан эсдалик совғалар улашилди.

Узоқ йиллар давомида нафақат ўзбек адабиётининг ривожи, балки юртимизда шахмат спорт турининг юксалиши йўлида беқиёс хизмат қилган Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовга Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан Фахрий Гроссмейстер унвони берилди. Бу шарафли сертификат марҳум шоирнинг фарзандларига топширилди.

Бошқа янгиликлар