АсосийJamiyat

Сирдарёда белгиланмаган жойдан ўтаётган пиёдани “Кобальт” уриб кетиб, ҳалок қилди

'Сирдарёда белгиланмаган жойдан ўтаётган пиёдани “Кобальт” уриб кетиб, ҳалок қилди'ning rasmi

Шу йилнинг 26 декабрь куни соат 20:30 ларда, Сирдарё вилояти Ховос туманида пиёда иштирокидаги яна бир мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, ҳудуддан ўтувчи 4Р-32 “Янгиер-Пахтакор” автомобиль йўлининг 16-км.да, ҳайдовчи Ховос туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Ж.А. “Кобальт” русумли автомобилини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёда Мирзаобод туманида яшаган, 1991 йилда туғилган Ғ.Б.ни уриб юборган. Натижада, Ғ.Б. тан жароҳати олиб, касалхонада вафот этган.

    Бошқа янгиликлар