UzAuto Motors 2020 йилда харидорларга ягона платформадаги ONIX ва бошқа янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборди.
2020 йил давомида ушбу автомобилни янги платформада ишлаб чиқариш жараёнига тайёрлаш мақсадида корхонада созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан корхонада ишлаб чиқариш жараёни 6 январгача вақтинча тўхтатилади.
Шу муносабат билан келаётган 2020 йилда янги моделларни ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш жараёнида қисқа танаффуслар кузатилиши кутилмоқда. Бироқ бу компания томонидан харидорларга автомобилни ўз муддатида етказиб берилишига тўсқинлик қилмайди.






