Марказий банкнинг Бошқаруви қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб пул-кредит операциялари бўйича Марказий банкнинг асосий ставкаси ва фоиз коридори жорий этилади.
Бунда, асосий фоиз ставка қайта молиялаш ставкасининг жорий кўрсаткичи – 16 фоиз ва фоиз коридори ± 1 фоиз банди даражасида белгиланди.
Ўз навбатида, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси амалиётда ўз кучини сақлаб қолади ҳамда қонунчиликда кўрсатиб ўтилган, шунингдек бошқа ҳолатларда унинг миқдори асосий ставкага тенг даражада қабул қилинади.
Марказий банкнинг операцион мақсади асосий ставка ҳамда пул-кредит операциялари ёрдамида банклараро пул бозори фоиз ставкаларини самарали бошқариш ҳамда унинг белгиланган фоиз коридори доирасида бўлишини таъминлаш ҳисобланади.
Пул бозори фоиз ставкаларининг кескин тебранишларининг олдини олиш, уларнинг ўрнатилаётган фоиз коридори доирасида ёки асосий фоиз ставкасига яқин даражада шаклланишини таъминлаш мақсадида Марказий банк томонидан қуйидаги пул-кредит операцияларидан (инструментларидан*) фойдаланилади:
Марказий банк томонидан валютавий СВОП, РЕПО ва депозит аукционларини ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда расмий веб-саҳифада олдиндан эълон қилиб борилади.