АсосийJinoyat

Ангорда жиноят аломатлари мавжуд бўлган фуқаро жасади топилди

'Ангорда жиноят аломатлари мавжуд бўлган фуқаро жасади топилди'ning rasmi

Ангор тумани Ички ишлар бўлимининг Навбатчилик қисимга 2020 йил 01 январь куни, соат 08.00 да, Ангор туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори томонидан  жиноят алматлари мавжуд бўлган хабар келиб тушган, дея хабар қилди ИИВ.

Хабарга кўра, шу куни соат 08.00 да, туманнинг “Қорасув” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1425 км. да, “Термиз-Шеробод” йўналишининг ўнг обочина қисмида, “Қорасув” маҳалласида яшаган Д.А.ни номаълум автомашина уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетганлиги, натижада А.Дониёров “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этганлигини маълум қилади.

Шундан кейин тезкорлик билан  “вилоят бўйича Тўсиб ушлаш” режаси амалга киритилиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни, Қизириқ туманида яшовчи, Ш.Б. ўзининг бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинаси билан содир этганлиги аниқланиб ушланган. 

Ҳолат юзасидан Ш.Б.га нисбатан 01 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

 

    Бошқа янгиликлар