1

“Капиталбанк”да бошқарув раиси ўзгарди

ИҚТИСОДИЁТ 06.01.2020, 16:26
“Капиталбанк”да бошқарув раиси ўзгарди

4 январдан бошлаб банкни вақтинча бошқарув раисининг ўринбосари Алексей Глущенко бошқармоқда. 

Ўзбекистондаги йирик банклардан бирида раҳбар муддатидан олдин ўзгартирилди. Бу Капиталбанкнинг Ягона корпоратив маълумот порталидаги очиқ маълумотларидан маълум бўлди. 2019 йил 30 декабрда банк кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари Бошқарув раиси Олег Кимнинг 2020 йил 3 январда ваколатларини режадан ташқари бекор қилиш ва у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш масаласини ижобий ҳал қилдилар. 4 январдан бошлаб банкни вақтинча бошқарув раисининг ўринбосари Алексей Глущенко бошқаради. 

Эслатиб ўтамиз, Олег Ким “Капиталбанк” ни 2019 йил июнида бошқарган - унда у Шерзод Каримбаевнинг ўрнини эгаллаган эди. 2018 йил ўрталарида оммавий ахборот воситаларида банкда кенг кўламли текширувлар ўтказилиши ва унинг лицензиясини чақирилиб олиниши тўғрисида маълумотлар тарқалди. Бироқ, “Капиталбанк” назорат қилиш органлари томонидан лицензияни чақириб олиш ва текширувлар олиб борилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1