Бу суратлар Норвегиялик сураткаш Кьелл Блох Сандвед томонидан олинган. Бир қарашда тушуниб олиш қийин бўлган бу инглиз ҳарфлари турли капалакларнинг қанотида акс этганига ишониш қийин. Аммо бу ҳақиқат! Кьелл Блох Сандвед айнан мана шундай суратларни йиғиш ва уларни омма эътиборига ҳавола этишга кўп йиллик умрини бағишлаган. Капалаклар қанотидаги бу гўзаллик кўпчиликни ҳайратда қолдириши аниқ.