АсосийJamiyat

Интернет тармоқларида янги Chevrolet Spark нинг суратлари пайдо бўлди

Интернет тармоқларида Chevrolet Spark янги авлодининг ташқи кўриниши акс этган суратлар пайдо бўлди. Сурат Кореянинг Bobaedream нашри томонидан тақдим этилган, дея хабар беради uz24.uz нашри.

Янги машина дизайни хитойликларнинг Chevrolet Cruze автомобилига ўхшаш.

Хабарларга кўра, янги Chevrolet Spark 75 от кучига эга бўлиши тахмин қилинмоқда ҳамда унинг нархи 9,5 минг еврога баҳоланиши мумкин.

Янги автомобилнинг расмий тақдимоти қачон ўтказилиши ва қачондан сотувга чиқарилиши, шунингдек, қайси мамлакатларда ишлаб чиқарилиши ҳам ҳозирча номаълум.

    Бошқа янгиликлар