АсосийShou-biznes

ОАВ: Анжелина Жоли ва Брэд Питт еттинчи болани асраб олишди

Чет эл оммавий ахборот воситалари, хусусан Woman's Day нашри тарқатган хабарларга кўра, Голливуднинг энг ёрқин актёр ива акрисаси жуфтлиги, Брэд Питт ва Анжелина Жолилар 7 фарзандни асраб олишган.  Маълумотларга кўра бу турк қочоқлари лагерида туғилган Мусса исмли болакайдир. Айни дамда у 2 ёшда. Агар тарқатилган маълумотлар тўғри бўлса, Мусса уларнинг еттинчи фарзандлари ҳисобланади.

Айни дамда ушбу жуфтлик Анжелина томонидан Камбоджада 2002 йили асраб олинган Мэддокс, Эфиопияда 2005 йили асраб олинган Захара, 2006 йили уларнинг оиласида дунёга келган Шайло исмли қизалоқ, 2007 йили Вьетнамда асраб олинган Пакс ҳамда 2008 йилда улар оиласида дунёга келган эгизаклар Вивьен ва Ноксларни тарбиялашмоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз ва Брэд Питт ва Анжелина Жолиларнинг бу янгилик борасидаги тасдиқларини кутамиз.

    Бошқа янгиликлар