1

2019 йилда фуқаролар томонидан қанча доллар сотилган ва сотиб олинган?

ИҚТИСОДИЁТ 09.01.2020, 17:19
2019 йилда фуқаролар томонидан қанча доллар сотилган ва сотиб олинган?

2019 йилда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

Марказий банкнинг 2019 йилда ички валюта бозори ва унинг ривожланиш тенденцияларига доир шарҳида айтилишича, бу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 41 фоизга ошди (2018 йил - 2,7 млрд. АҚШ долл.).

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 1,8 млрд. АҚШ доллари сотиб олиниб, мазкур кўрсаткич 2018 йилга (975 млн. АҚШ долл.) нисбатан 1,9 баробарга ўсди.

Ҳисобот даврида банклар ва жисмоний шахслар ўртасидаги валюта олди-сотди операциялари ҳажми сальдоси 2 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 16 фоизга ошди.

Халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг мавсумий камайишига қарамай, 2019 йилнинг декабрь ойида жисмоний шахслар томонидан нақд чет эл валютасини сотиш (500 млн. АҚШ долл.) ва сотиб олиш (305 млн. АҚШ долл.) ҳажми тарихий максимал даражага етди. Ушбу ҳолат, йил якунида аҳоли ва тадбиркорларнинг ўз молиявий мажбуриятларини бажариши фаоллашганлиги билан изоҳланган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1