1

Юқоричирчиқдаги сойдан бўғиб ўлдирилган ёш боланинг жасади топилди

ЖАМИЯТ 11.02.2015, 13:34
Юқоричирчиқдаги сойдан бўғиб ўлдирилган ёш боланинг жасади топилди

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидан оқиб ўтувчи сойда 10 ёшли боланинг жасади бўғиб ўлдирилганлик аломати билан елим халтага ўралган ҳолда топилган.

Бундан аввал Чирчиқ шаҳар ИИБ га эр-хотин Бахромовлар (исмлар ўзгартирилган) бола йўқолганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Оила Наманган вилоятидан Чирчиққа кўчиб келган бўлиб, эр-хотин маҳаллалардан биридаги дала-ҳовлида ёрдамчи хизматчи бўлиб ишлаган. Уларнинг ўғли ўқишдан бўш вақтида шу маҳаллада яшовчи А.Каримовнинг уйида қўйбоқарлик қилган. Ота-онанинг айтишича, ўғли ҳар доимгидек қўйларни ўтлатгани яйловга чиқиб кетган, бироқ уйга қайтмаган. Худди шу куни чорва эгаси қўйлар йўқолгани ҳақида айтган.

Воқеа жойига етиб келган тезкор-қидирув гуруҳ жасад ўша йўқолган бола эканлигини тахмин қилишди. Жасадни текширган эксперт бола бўғиб ўлдирилганини, сўнг елим халтага ўраб, сойга оқизиб юборилганини тасдиқлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари қўйларнинг йўқолиши билан боланинг ўлими ўзаро боғлиқ деган хулосага келишди. Тергов давомида маҳаллий аҳоли сўроқ қилинганда Ботир К. оиласи бу борада қаттиқ асабийлашаётгани сезилди. Ходимлар унинг 15 ёшли ўғлини сўроқ қилганда эса ҳақиқат юзага чиқди. Маълум бўлишича, унинг отаси қўйларни ўғирламоқчи бўлган, лекин уни Баҳромовларнинг 10 ёшли ўғли кўриб қолган. Ботир К. боланинг гувоҳ бўлишидан қўрқиб, уни бўғиб ўлдирган ва жасаддан қутулиш учун яқин атрофдаги сойга ташлаб юборган.

Ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда, деб ёзади uz24.uz нашри “Постда” газетаси маълумотларига таяниб. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1