1

Қорақалпоғистон машҳур Карлови Варига рақобатчи бўлиши мумкин

ЖАМИЯТ 12.02.2015, 09:14
Қорақалпоғистон машҳур Карлови Варига рақобатчи бўлиши мумкин

Қорақалпоғистоннинг Чимбой, Қораузоқ, Тахтакўпир туманларида жойлашган ерости термал минерал сувлари манбалари улар негизида санатор-курорт зоналарини қуриш учун ажойиб инвестиция лойиҳасига айланиши мумкин деб ёзади kun.uz.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг бу минтақасида сайёҳлик салоҳияти жадаллик билан ривожланмоқда. Қорақалпоғистонга экзотика қидириб, дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Яқин келажакда бу минтақага худди ўтмишдаги каби узоқ кутилган меҳмонлар “карвонлари” ташриф буюриши кутилмоқда.

Чимбой, Қораузоқ, Тахтакўпир туманларидаги ҳарорати 40-70 градус бўлган термал сувлар манбалари негизида машҳур Карлови Вари ва бошқа хорижий соғломлаштириш масканларидан ҳеч бир жиҳатдан қолишмайдиган замонавий санаторийлар барпо этиш режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1