1

Ўзбекистонда "Made in Italy" савдо белгиси остида аёллар пойабзали ишлаб чиқарилади

ЖАМИЯТ 12.02.2015, 11:44
Ўзбекистонда "Made in Italy" савдо белгиси остида аёллар пойабзали ишлаб чиқарилади

Замонавий оёқ кийимлар ишлаб чиқарувчи Италия-Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил этилади. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги Италиянинг Carriera Adriatico, Infofermo, Informazione ва Fermonotizie каби ахборот агентликларига таяниб хабар қилган, деб ёзади uz24.uz.

Хусусан, Carriera Adriatico агентлиги қайд этишича, Confartigianato Ассоциацияси Италиянинг Фермо шаҳридаги оёқ кийим ишлаб чиқарувчи компания иштирокида лойиҳани илгари сурди. Лойиҳа “Ўзбекчармпойабзал” Ассоциацияси ҳамда “Италия-Ўзбекистон” Савдо-саноат палатаси ҳамкорлиги асосида яратилган бўлиб, ундан мақсад юртимизга италиялик замонавий аёллар пойабзали ишлаб чиқарувчиларини жалб этишдан иборатдир.

Fermonotizie агентлиги хабарига кўра, италиялик мутахассислар томонидан маҳаллий бозорда аёллар пойабзалининг сифати, нарх-навосини ўрганиш мақсадида ўтказилган маркетинг тадқиқоти давомида “Made in Italу”, яъни “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” савдо белгили маҳсулотлар учун республикамизда нафақат кенг ички муҳит, балки ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароитлар ҳам яратилгани аниқланди.

Италия ОАВ лари келгусида яратиладиган итальян-ўзбек қўшма корхонаси ҳам ички, ҳам ташқи бозорга мўлжалланган йилига 6 миллион жуфт оёқ кийим ишлаб чиқариш имконига эга бўлишига умид билдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1