1

Қинғир ишнинг қийиғи етти йилдан кейин чиқди (Видео)

ЖИНОЯТ 16.01.2020, 15:06
Теглар: Видео
Қинғир ишнинг қийиғи етти йилдан кейин чиқди (Видео)

2013 йилда Тошкент шаҳрида 2 номаълум шахс машина ўғирлаш учун одам ўлдирган. Бу ҳақда "Zamon" кўрсатувида маълум қилинди.

-Фарзанд доғи ёмон экан, – дейди кўзлари ёшга тўлган марҳумнинг онаси Болтабоева Замира. –Ўғлимнинг ўртоқларини кўрсам ҳам йиғлайман. Нимага дўстлари юрибди, менинг болам йўқ, деб ўксийман.

Марҳумнинг онаси Замира Болтабоевага "29 ёшли ўғлимнинг қотили ким?" деган савол тинчлик бермади. Тергов гуруҳи қотиллик қурбони бўлган Болтабоев Шерали шахсига оид барча маълумотларни тўплади. Тошкент шаҳрида киракашлик билан шуғулланган марҳумга тегишли "Нексия-1" автомашинасини топиш учун ўнлаб, юзлаб гувоҳлар суриштирилганига қарамай, жиноятни очишнинг иложи бўлмади. 

Шерали Болтабоев ушбу қотилликнинг ягона қурбони бўлмаган. Жиноятчилар бир нечта ҳайдовчиларнинг умрига зомин бўлган. Қотиллар ҳайдовчиларни овлоқ жойларга боришга кўндириб, арқон ёрдамида бўғиб ўлдиришган. Кейин эса мурдаларни Ўрта-Чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Қорасув каналига улоқтиришган. Бузоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидек, орадан анча вақт ўтишига қарамай, ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли қотил жиноятчилар қўлга олинди ва тегишли жазога тортилди. 

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1