Ёшлар ижод саройида ташкил этиладиган тадбир соат 15:00 да бошланади, дея хабар бермоқда uz24.uz нашри.
Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган шеърият кечаси “Камолот” ЁИҲ, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Унда “Юрт келажаги” танлови, “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг “назм ва наср” йўналиши ғолиблари, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда ёш шоирлар қатнашади.
Тадбир театрлаштирилган томоша шаклида ўтказилиб, юздан ортиқ шеърият мухлислари қатнашиши кўзда тутилган. Иштирокчилар таниқли қалам усталари олдида ўз шеърларини, шунингдек, машҳур шоирларнинг ижод намуналарини ўқиб бериш, улар билан мулоқотда бўлиш имконига эга бўлади.





