АсосийDunyo

Японияда сохта қоплонни тутиш машғулоти ўтказилди (видео)

Япониянинг Токио шаҳридаги ҳайвонот боғи ҳодимлари фавқулодда ҳолатларга тайёр туриш учун ўзига хос машқларни ўтказишди.

Итома ҳайвонот боғи ходимларидан бири қоплон кийимини кийиб олиб, ҳайвоннинг қочишини имитация қилди. Бу орада ҳайвонот боғининг бошқа ходимлари тўрлар, қопқонлар ва уйқудори билан ўқланган милтиқ билан уни тутишга ҳамда зарарсизлантиришга шайланди.

Машғулотда полиция ва тиббиёт ҳодимларидан ташқари ҳайвонот боғининг 70 та ходими қатнашди. Унинг якунида сохта қоплон ўз қафасига қайтарилди.

Ҳайвонот боғи мутасаддиларининг таъкидлашича, бу каби машғулотлар Японияда тез-тез содир бўладиган зилзилаларда юз бериши мумкин бўлган ҳолатларга тайёр туришга кўмак беради.

    Бошқа янгиликлар