1

Машинани ҳужжатларсиз бошқарган 9-синф ўқувчиси ҳалок бўлди (Видео)

ЖИНОЯТ 20.01.2020, 16:24
Теглар: Видео
Машинани ҳужжатларсиз бошқарган 9-синф ўқувчиси ҳалок бўлди (Видео)

Машинани ҳужжатларсиз бошқарган 9-синф ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Марказий студия" кўрсатувида хабар берилди.

Жорий йилнинг 16 январь куни, соат 14.00лар атрофида Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир инсон оламдан ўтди. Андижон шаҳридаги 2-умутаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси бўлган Муҳаммадали Ҳайдаров "Спарк" автомобилини ҳеч бир ҳужжатларсиз бошқарган. У йўл четидаги тут дарахтига бориб, урилган, кейин машина далага ағдарилган. Охир-оқибат у содир бўлган автоҳалокат туфайли ҳалок бўлди. Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдам ҳам унинг ҳаётини сақлаб қололмади.

Яна худди шу куни соат 22.30 лар атрофида Асака шаҳридан ўтувчи "Асака-Андижон" автомобиль йўлида, Найман МФЙда яшовчи Ўктам Мадаминов ўзига тегишли "Ласетти" автомашинасини маст ҳолатда бошқариб кетаётганда, ЙТҲга учраган ва каналга тушиб кетган. 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1