АсосийDunyo

Америкалик болалар турли халқлар таомларига баҳо бергани ҳақидаги ролик YouTube'да машҳур бўлди

АҚШда бир неча болага дунёнинг турли мамлакатларида нонушта сифатида тановул этиладиган таомларни таътиб кўришга беришган ва уларнинг ҳолатини тасвирга олишган. Мазкур ролик YouTube сайтида оз фурсатда машҳур бўлиб улгурди – уч кун ичида у миллион мартадан ортиқ томоша қилинган.  Айни пайтда мазкур видеони 3,3 миллиондан ортиқ фойдаланувчи кўришга улгурди.

Корейсча балиқ шўрва, голландча шоколадли тост ва машҳур Бразилия қаҳваси – булар болалар тажриба вақтида истеъмол қилган таомларнинг бир қисми, холос. Таъкидлаш жоизки, ушбу таомларнинг кўпчилиги ёш дегустаторлар таъбига тўғри келмади – аксарият кичкинтойлар биринчи таътиб кўришдан сўнг ўша егуликни яна ейишдан бош тортган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар