Бир неча кун аввал, аниқроғи 14 февраль куни Франциянинг Ментон шаҳрида навбатдаги 82-лимонлар фестивали бўлиб ўтди. Ушбу фестиваль 4 мартгача давом этади.
Францияда цитрус мевалари йилига уч марта етиштирилади. Ушбу фестиваль цитрус меваларининг биринчи хосилига бағишланади.
Фестиваль 1930 йилдан эътиборан ўтказиб келинади. Дастлаб бир қанча дарахтларгина лимонлар билан безатилган.
Бугунги кунга келиб эса, лимон ва бошқа цитрус мевалари билан турли мультфильм ва кино қаҳрамонларининг темир каркаслари, бинолар ва бошқа қизиқарли шакллар безатилади.
Ҳар йили ана шундай фестивални уюштириш давомида 1,5-2 тонна цитрус мевалари керак бўлади.
Бундан ташқари, кўнгилли бир неча минг киши ёрдамида 20 минг соат вақт сарфланади. Ҳар йили фестивални кўриш учун дунёнинг турли бурчакларидан 200 000 дан ортиқ сайёҳлар келишади.





