Президент Шавкат Мирзиёев туризмни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент.уз хабар берди.
Сайёҳликнинг анъанавий турлари қамровини кенгайтириш билан бирга янги йўналишларини очиш зарурлиги таъкидланди. Меҳмонхоналарни кўпайтириш, юртимизда хорижий киномаҳсулотларни суратга олиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туман ва шаҳарларни камида 3 та спорт турига ихтисослаштириш орқали катта спортга сифатли захира шакллантириш ҳақида сўз юритилди.