Ўзбекистон аҳолисининг 97,2 фоизи Президент сайлови 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтишидан хабардор

ЖАМИЯТ 20.02.2015, 12:17
Ўзбекистон аҳолисининг 97,2 фоизи Президент сайлови 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтишидан хабардор

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови – 2015» мавзусида ижтимоий сўров ўтказди. Сўров ўтказишдан мақсад аҳолининг яқинлашиб келаётган Президент сайлови тўғрисидаги хабардорлиги, ўз сайлов ҳуқуқлари ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонунни қай даражада билишини аниқлашдан иборат бўлган, деб хабар беради uz24.uz нашри.

Жамоатчилик сўровида аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари – эркаклар ва аёллар, ёшлар, пенсионерлар, турли миллат ва дин вакиллари, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси иштирок этди.

Бўлажак сайлов ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиш тадқиқотлари натижаси шундан далолат берадики, аҳолининг асосий қисми – 97,2 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтишидан хабардор.

Сўров натижаларига кўра, фуқароларимизнинг аксарияти ўзининг сайлов ҳуқуқлари ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун ҳақида етарлича маълумотга эга. Иштирокчиларнинг 91 фоизга яқини Ўзбекистон Президенти миллий қонунчилигимизга мувофиқ беш йил муддатга сайланишидан хабардор эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, улар мамлакатимизда фаолият юритаётган барча тўрт партия – Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга эканини ҳам билади.

Сўров фуқароларимиз кайфияти баланд экани, 29 март куни тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик, жамиятда дўстлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлаш муҳитида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга тайёр эканини кўрсатди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1