АсосийSport

Бугун боксчиларимиз Софиядаги иштирокларини бошлайди

Бугун Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Странжа” халқаро турнири бошланади. Ўз тарихида 66-бор ўтказилаётган мусобақада 33 давлатдан 300 нафар эркак ва аёл боксчилар совринли ўринлар учун баҳс олиб боради, дея хабар беради olamsport.com нашри.

Бу йилги мусобақада мамлакатимиз шарафини аёл жамоасидан Камолова Муборак (48 кг), Мирзаева Ёдгорой (60 кг), Низамова Шахноза (75 кг), эркак жамоасидан Қўчқоров Абдулла (49 кг), Зоиров Шаҳобиддин (52 кг), Аҳмадалиев Муроджон (56 кг), Абдураимов Елнур (60 кг), Ғоипназаров Фазлиддин (64 кг), Мадримов Исроил (69 кг), Расулов Элшод (81 кг), Тўлаганов Рустам (91 кг) ва Жалолов Баҳодир (+91 кг).

Мураббийлар таркибидан бош мураббий Марс Қўчқоров, Тўлқин Қиличев жой олган. Аёллар терма жамоаси бош мураббийи Раҳматжон Рўзиохунов.

    Бошқа янгиликлар