1

Тошкент Ахборот технологиялари университетида "Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси" мавзусида семинар бўлиб ўтд

ЖАМИЯТ 24.02.2015, 11:00
Тошкент Ахборот технологиялари университетида "Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси" мавзусида семинар бўлиб ўтд

Жорий йилнинг 20 февралида Тошкент Ахборот технологиялари университетида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан "Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси" мавзусида семинар ўтказилди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти.

Тадбирда университетнинг профессор - ўқитувчилари, докторантлари ва ёш олимлари ҳамда магистратура талабалари иштирок этдилар. 
Семинарда Агентлик ходимлари томонидан қуйидаги мавзуларда маърузалар қилинди: "Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси", "Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда уларнинг ҳуқуқий муҳофазаси" ва "Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар. Муаллиф ва ҳуқуқ эгаси ҳуқуқлари".

Бундан ташқари, интеллектуал мулк соҳасида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, Агентликнинг вазифалари ва фаолияти, Агентлик тасарруфидаги корхоналар фаолияти, интеллектуал мулк соҳасидаги билимларни оширишда ўқув маркази томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди. Семинар иштирокчилари томонидан маърузачиларга саволлар берилди ва тегишли жавоблар олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1