Голливуд, Болливуд киноларини тамоша қилар экансиз, гоҳида қўрқинчли маҳлуқларни кўриб, бу ролни ким ўйнади экана деб қоламиз. аммо сизни ишонтириб айтишимиз мумкинки, рол ижрочиси аслида ким эканини кўрсангиз, ҳайратда қоласиз. Бугунги саҳифамиз орқали биз сизга бир қатор фильмларда грим ёрдамида ўзига умуман ўхшамайдиган ролларни гавдалантирган актёрлар билан сизни таништирамиз. Ҳайратланишга тайёр туринг.
1. “Осмон жангчилари” фильмидаги Чубакка образини актёр Питер Мейхью гавдалантирган.
2. “Осмон жангчилари” фильмидаги Дарт Вейдер ролида эса Дэвид Проуз ўйнаган.
3. “Осмон жангчилари” фильмидаги C-3PO ролида Энтони Дэниелс.
4. “Маймунлар сайёраси” фильмида Генерал Тейд образида актёр Тим Рот.
5. “Қўнғироқ” мистик фильмидаги қўрқинчли аёл Самара Морган ролини ёқимтой актриса Дэйви Чейз ўйнаган.
6. “Франкенштейн” фильмидаги Франкенштейн образини Борис Карлофф яратган.
7. “V-ведетта дегани” фильмидаги V ролини Хьюго Уивинг гавдалантирган.
8. “Тутси” фильмидаги Майкл Дорси ва Дороти Майклз исмли икки образни маҳоратли актёр Дастин Хоффман яратган. Қойилмақом рол.
9. “Миссис Даутфайр” фильмидаги Даниэль Хиллард ва Миссис Даутфайр исмли икки ролни эса актёр Робин Уильямс ўйнаган.
10. “Соч учун лак” фильмидаги Эдна Тернблад исмли дўмбоқ аёл образини Жон Траволта ўйнаган.
11. “Норбитнинг ҳийласи” фильмидаги Распутия ва жаноб Вонг ролини маҳоратли актёр Эдди Мерфи гавдалантирган.
12. 1987 йили кино экранларига чиқиб барчани қўрқинчга солган “Йиртқич” фильмдаги қўрқинчли маҳлуқ ролини Кевин Питер Холл ишонарли тарзда ўйнаган.
13. “Гарри ва Хендерсонлар” фильмидаги Гарри образини ҳам Кевин Питер Холл ўйнаган.
14. “Ёвузлик севгиси” фильмидаги Розмари образини латофатли актриса Гвинет Пэлтроу ўйнаган.
15. “Бахайбат маҳлуқ” фильмидаги Эйлин Уорнос ролини гўзал актриса Шарлиз Терон яратган.
16. “Оппоғой-қўрқинчли эртак” фильмидаги ялмоғиз образини Сигурни Уивер гавдалантирган.
17. “Душманим менинг” фильмидаги Жериба Шиган “Жерри” ролини актёр Луис Госсетт ўйнаган.
18. “Бешинчи элемент” фильмидаги Дива Плавалагуна образини Майвенн Ле Беско ўйнаган.
19. “Тентаклар” фильмидаги Дангаса образини актёр Джон Матушак ижро этган.
20. “Остин Пауэрс” фильмидаги Доктор Ёвузлик ва Остин Пауэрс ролларини Майк Майерс ўйнаган.
21. “Вязов кўчасидаги дахшат” фильмидаги Фредди Крюгер ролини маҳоратли актёр Роберт Инглунд ижро этган.
22. “Жиперс Криперс” фильмидаги Криперс ролини Жонатан Брек ўйнаган.
23. “Омадсизлик аскарлари” фильмидаги Лес Гроссман ролини истеъдодли актёр Том Круз ижро этган.
24. “Хэллоуин” фильмидаги Майкл Майерс ролини Ник Кастл ўйнаган.
25. “Осмон жангчилари” фильмидаги Wicket W. Warrick ва Лепрекон ролларини Уорвик Дэвис ўйнаган.
26. “Нарния йилномаси: Шаҳзода Каспиан” фильмидаги Nikabrik, профессор Флитвик ва бир қанча гоблинлар ролини Уорвик Дэвис ижро этган.
27. “Гарри Поттер” фильмдаги Волан-де-Морт ролини Рэйф Файнс ўйнаган.
28. “Лемони Сникет-33 бахтсизлик” филбмидаги Граф Олаф ролини комик актёр, истеъдод эгаси Жим Керри ўйнаган.
29. “Аватар” фильмидаги Митири ролини Зои Салдана ижро этган.
30. “Ўша” фильмидаги Пеннивайз ролини Тим Карри ўйнаган.
31. “Жаҳаннамдан чиққан” фильмидаги Пинхэд ролини актёр Даг Брэдли гавдалантирган.
32. “Фантастик тўртлик” фильмидаги тош маҳлуқ образини Майкл Чиклис ўйнаган.
33. “Фавн лабиринти” фильмидаги Фавн ролини актёр Даг Жонс ўйнаган.
34. “Фантомас” фильмидаги Фантомас образини ажойиб, маҳоратли актёр Жан Мааре ўйнаган.
35. “Аёз” фильмидаги Ялмоғиз ролини Георгий Милляр ижро этган.
36. “Аватар” фильмидаги қабила боши Эйтукан образини актёр Уэс Студи гавдалантирган.
37. “Бўри одам” фильмидаги Лоуренс Тальботни актёр Бенисио дель Торро ижро этган.
38. “Дэдпул” фильмидаги Уэйд Уилсон ролини ёш актёр Райан Рейнольдс ўйнаган.
39. “Афсона” фильмидаги Зулмат хукмдори образини Тим Карри ижро этган.
40. “Гринч-Янги йил ўғриси” фильмидаги Гринч образини Жим Керри гавдалантирган.
41. “Қўриқловчи” фильмидаги Роршах ролини актёр Жеки Эрл Хейли ўйнаган.
42. “Годзилла” фильмидаги Годзилла образини актёр Харуо Накадзима ижро этган.
43. “Дракула” фильмидаги Дракула образини Гари Олдмен ўйнаган.
44. “Маймунлар сайёраси” фильмидаги маймун аёл ролини актриса Хелена Бонэм Картер ижро этган.
45. “Кариб денгизи қароқчилари: мурда сандиғи” фильмидаги саккизоёққа ўхшаш маҳлуқ ролини Билл Найи ўйнаган.
46. “Кафолатли эркак” фильмидаги бақалоқ киши образини рус актёри Дмитрий Нагиев маҳорат билан ижро этган.
47. “Ганнибал” фильмидаги Мейсона Верджер ролини актёр Гэри Олдман гавдалантирган.
48. “Қора рицар” фильмидаги Жокер образини эса истеъдодли актёр Хит Леджер яратган.
49. “Вампирнинг сояси” фильмида Макс Шрек ролини ижро этган актёрнинг исми эса Аиллем Дефодир.
50. “Спаун” фильмидаги Масҳарабоз образини актёр Жон Легуизамо яратган.





