АсосийDunyo

Покистонда россиялик журналист Мария Головнинанинг жасади топилди

Reuters ахборот агентлигининг Покистон ва Афғонистон бўйича раҳбари Мария Головнина кеча, 23 февраль куни ўзининг Исломободдаги офис сифатида фойдаланиладиган квартирасида жонсиз ҳолда топилган, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги маълумотлари асосида mir24.tv нашри.

“Мария офисда ҳушини йўқотган. Баъзи маълумотларга кўра, шифокорлар келганларида Мария тирик бўлган ва госпиталга олиб кетилган. Бироқ қилинган ҳаракатлар самара бермай унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган”, дейилади хабарда.

Журналистнинг жасади ўлим сабабларини аниқлаш учун Покистон тиббий тадқиқотлар институтига етказилган. Маълумотларга кўра, унинг танасида ҳеч қандай жароҳат излари топилмаган.

Айтиш лозимки, россиялик 34 ёшли Мария Головнина халқаро ахборот агентлигида 2001 йилдан бериб ишлаб келган. У агентликнинг Буюк Британия, Сингапур, Россия ва МДҲ давлатларидаги бўлимларида мухбир сифатида фаолият кўрсатган.

Айни дамда Мария Головнинанинг ўлими бўйича тергов ишлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар