АсосийJamiyat

Ҳайдовчига ухлатувчи дори бериб машинани олиб қочиб кетган жиноятчи қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Китоб тумани ИИБ Навбатчилик қисмига Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг «Дамас» русумли автомашинасини ғайриқонуний равишда тортиб олиб кетганликларини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, 17 февраль куни у автомашинасини «Тошкент-Термиз» йўлининг 44-километрида бошқариб кетаётган вақтда, у билан бирга келаётган йўловчи бирдан автомашинани тўхтаттириб, ундан ҳайдовчини зўрлик билан тушириб юбориб, автомашинани номаълум томонга ҳайдаб кетган, дея хабар қилади ИИВ расмий сайти.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи қўлга олинди. У Китоб тумани Тупчоқ қишлоғида яшовчи муқаддам судланган шахс бўлиб чиқди.

Ички ишлар ходимларининг аниқлашича, ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис қилган пайтда, ҳамроҳи фурсатдан фойдаланиб унга тинчлантирувчи дори воситасини берган. Ушбу хапдорилар ухлатувчи хусусиятга эга бўлган дорилар бўлиб, ғараз ниятли кимса шу тариқа ҳайдовчини ухлатиб, ўз ёвуз мақсадини амалга оширган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар