1

Тошкент Ислом университети Султон Қобус университети билан ҳамкорликни йўлга қўяди

ЖАМИЯТ 26.02.2015, 15:31
Тошкент Ислом университети Султон Қобус университети билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Тошкент ислом университети Уммоннинг Султон Қобус университети билан илмий-академик ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақда UzDaily маълумотлари асосида kun.uz нашри хабар беради.

25 февраль куни Уммон пойтахти Масқат шаҳрида Тошкент ислом университети ректори Равшан Абдуллаев Уммон университети ректори Али бин Сауд Ол Биманий билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар чоғида томонлар талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви, шунингдек, биргаликдаги тадқиқотлар орқали илмий-академик ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1