1

Сурхондарёда Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтмоқда

ШОУ-БИЗНЕС 27.02.2015, 14:17
Сурхондарёда Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтмоқда

Сурхондарёда Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча, ижодий учрашув ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Термиз давлат университети ҳамкорлигида ташкил этилган ана шундай тадбирлардан бирида адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, талабалар иштирок этди. 

Маннон Уйғур номидаги Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Термиз давлат университети ректори М.Ҳайдаров ва бошқалар мамлакатимизда миллий адабиётимизни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган шоир ва ёзувчиларга алоҳида ҳурмат-эътибор қаратилиб, уларнинг ижоди муносиб қадрланаётганини таъкидлади. Президентимизнинг 2014 йил 31 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори бунга яққол мисолдир. 




 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1