АсосийShou-biznes

Сухандон Раҳматилла Мирзаев оламдан ўтди

Бугун, 2 март куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Раҳматилла Мирзаев оламдан ўтди. У 2014 йилнинг 22 сентябрь санасида 60 ёшни қарши олганди.

Маълумотларга қараганда, у номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган бўлиши мумкин. Машҳур  сухандоннинг ўлими ҳақида унинг ҳамкасби Муслимбек Йўлдошев Facebook’даги саҳифасида "Ўзбекистон телевидениеси сухандони, 60 ёшда бугун бу ёруғ дунёни тарк этибди. Номаълум шахслар томондан ўлдирилган бу машҳур дикторни таниганлар, уларнинг ҳақларига дуо деб қўярсизлар деган умид билан, ҳамкасблари номидан... Оллоҳ Раҳматилла акани ўз раҳматига олган бўлсин!", деб ёзади Муслимбек Йўлдошев.

Раҳматилла Мирзаевнинг оила аъзолари ва яқинларига таҳририятимиз номидан чуқур таъзия изҳор этамиз.

 

    Бошқа янгиликлар