АсосийShou-biznes

Бугун Голливуднинг ёрқин юлдузларидан бири Дэниэл Крэйг 47 ёшни қарши олди

“Жосус 007” фильми бош қаҳрамони Дэниэл Крэйг  бугун, 2 март куни 47 ёшни қарши олди.

У 1968 йили Англиянинг Честер шаҳрида таваллуд топган бўлиб тўлиқ исми Дэниел Рафтон Крэйг.

Ижодий фаолияти давомида у ўнлаб машхур фильмларда рол ижро этган. Дэниел кичиклик вақтида ота-онаси ажралишади ва у синглиси Леа, онаси билан Ливерпулга кўчиб ўтишади. Кейинчалик эса улар Хойлэйкка кўчишади ва Дэниелнинг онаси рассом Макс Блондга турмушга чиқади. Шу сабаб ҳам, у 6 ёшиданоқ мусиқа илмини ола бошлайди. Мактабда катта синфларда ўқиб юрган кезларида “Hoylake Rugby Club” рэгби командасида ўйнайди.

16 ёшида Дэниел Лондонга келади ва Ёшлар миллий театрига ўқишга киради. Унинг актёрлик фаолияти 1992 йилдан бошланади. Дастлаб у Британия телевидениесидаги бир қатор сериалларда суратга тушади ва одамларнинг эътиборини қозонади.

“Лара Крофт: қабристонлар талончиси” фильмидаги ролидан сўнг эса у катта машхурликка эришди. Кино соҳасидаги ҳақиқий маънодаги омад унга “Жосус 007” йильмидан сўнг кулиб боққан.  

1992 йили у Фиона Лаудонга уйланган. 1993 йили эса уларнинг қизалоқлари Элла дунёга келган. 1994 йили у Фиона билан ажрашади. 2011 йилнинг 22 июнь санасида у актриса Рэйчел Вайс билан турмуш қурган.

    Бошқа янгиликлар