АсосийShou-biznes

Раҳматилла Мирзаевни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олингани маълум бўлди

Таниқли диктор Раҳматилла Мирзаевни ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда Kun.uz нашри ушбу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишларига алоқадор манба берган маълумотлар асосида хабар қилади. 

Маълумотларга қараганда, Раҳматилла Мирзаевнинг жонига айнан унинг ўз уйида қасд қилинган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қотилликда гумон қилиниб Раҳматилла Мирзаевни фарзандининг дўсти ҳибсга олинган.

Тез орада ушбу ҳолат бўйича ички ишлар идораларидан расмий ахборот берилиши кутилмоқда.

Раҳматилла Мирзаевнинг яқинлари берган маълумотга кўра, таниқли суҳандоннинг дафн маросими 2 март куни, аср намозидан сўнг бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “Ахборот” информацион дастури бошловчилиси Раҳматилла Мирзаев 60 ёшда эди.

    Бошқа янгиликлар