Малайзиялик рассом Хонг И яратадиган санъат асарлари кўпчиликнинг оғзига тушган. У ўз асарларини ликобчаларда акс эттиради. Асарлар мўйқаламда эмас, озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдамида “дунёга келади”. Хонг И аввал ҳам шундай игшлар билан шуғулланган. Дастлаб у китобдан, қаҳва доначаларидан турли мавзудаги суратларни яратган. Эндиликда эса у ликобча устида ишлаб, фақат истеъмол қилиш мумкин бўлган нарсалардан фойдаланмоқда.





