АсосийJinoyat

Тошкентда ярим тунда жиноятчилар қўлга олинди

'Тошкентда ярим тунда жиноятчилар қўлга олинди'ning rasmi

6 февраль куни соат 03:30 ларда Яшнобод тумани 6-сонли Ички ишлар бўлимига учинчи босқичга хизматга жалб этилган сафдор Зохид Тўхтаев ва сафдор Баходир Умаровлар тақиқланган дори сотувчиларини қўлга туширди.

Хусусан Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида икки номаълум шахс «Матиз» русумли автоуловга қўлларидаги қутиларни жойлаётган вақтларида ППХ ходимларини кўриб ўз ҳаракатлари билан шубҳа уйғотади. Ходимлар машина олдига бориб, текширмоқчи бўлганларида ушбу шахслар воқеа жойидан қочиб кетишга уринади. Лекин тезкорлик натижасида автомашина ушланиб, 6-сонли ИИБга олиб борилди.

Мазкур шахслар Бектемир тумани «Билолназим» кўчасида доимий рўйхатда турувчи 1991 йилда туғилган Раҳим И. ҳамда Яшнобод тумани Умид махалласида доимий рўйхатда турган 1995 йилда туғилган Ҳамид Х.лар эканлиги аниқланди. Автоуловнинг орқа юк хонаси холислар иштирокида текширилганда унда тақиқланган дори воситалари: 505 дона Тропикамид, 60 дона Регапен, 9 дона Фаниган, 4.635.000 сўм пул ва 30 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар