25

Сирдарёда Саудия Арабистони билан биргаликда қуввати 1250 МВт га тенг иккита буғ-газ қурилмаси барпо этилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 10.02.2020, 09:54
877
Сирдарёда Саудия Арабистони билан биргаликда қуввати 1250 МВт га тенг иккита буғ-газ қурилмаси барпо этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов 2020 йил 7 февралда «ACWA POWER» компанияси Бошқаруви раиси Муҳаммад А. Абунаян бошчилигидаги Саудия Арабистони делегацияси билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хорижий делегация таркибига шунингдек Миллий компанияларни ривожлантириш бўйича дастур раҳбари Бадр бин Иброҳим ал-Бадр, Саудия Арабистонининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хишом Мишъал бин Сувайлим ал-Сувайлим ва ушбу компаниянинг масъул шахслари ҳам кирган.

Музокаралар давомида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ва келгуси ҳамкорлик истиқболлар муҳокама қилинди. 

Энергетика вазирлиги томонидан «ACWA POWER» компанияси билан биргаликда Сирдарё вилоятида умумий қуввати 1250 МВт га тенг ИККИта буғ-газ қурилмасини (БГҚ) барпо этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда. Томонлар ўртасида 2019 йил 20-21 сентябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Энергетика инвестициявий форуми доирасида Лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисидаги битим имзоланган. 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг мавжуд Сирдарё ИЭС ёнида ҳар бирининг иккита буғ-газ қурилмаси бўлган иккита электр станцияни (жами 4 БГҲ, ҳар бирининг қуввати 650–700 МВт) қуриш тўғрисидаги топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда. 

Лойиҳа доирасида «AСWA Power» компанияси қиймати 1,0 млрд. долларга тенг тўғридан тўғри инвестициялар ҳисобига (ҳисоб-китобларга кўра) иккита БГҚ ни лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва қурилишини таъминлайди.

Бунда инвестор томонидан ФИК 60% дан юқори бўлган БГҚ нинг энг сўнгги моделларидан фойдаланилади, улар йилига 10млрд. кВт.с га яқин электр энергияни ишлаб чиқаради. 

Буғ-газ қурилмаларини жойлаштириш учун Энергетика вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Халқаро молия корпорацияси томонидан Боёвут туманида ва Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида майдончалар аниқланган.  

Ҳозирги пайтда вазирликлар ва идоралар томонидан бирга ишлаб чиқилган Инвестициявий битим ва Электр энергияни харид қилиш тўғрисидаги битим лойиҳалари якунланиш босқичида. 

Айни пайтда, «ACWA Power» компанияси билан бирга Навоий вилоятида ДХШ шартлари асосида қуввати 500 МВт га тенг шамол электр станциясини қуриш бўйича битимни имзолашга доир тадбирлар амалга оширилмоқда (2022 йилда ишга туширилиши мўлжалланмоқда). Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №06/1-3194 04.10.2019 й.даги топшириғи доирасида амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа бўйича қурилиш учун салоҳиятли майдончаларни аниқлашга оид ва бошқа зарур тадбирлар амалга оширилмоқда.

Музокаралар давомида томонлар ўртасидаги қўшма лойиҳалар босқичларини белгиланган ишлар жадвалига мувофиқ амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилди. 

Шу билан бирга, томонлар Республиканинг Сирдарё вилоятидаги техникум негизида биргаликда кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолаш ҳақида келишиб олди. 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° небольшая облачность
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91