1

Халқаро бирдамлик мусобақасининг бугунги баҳсларида 4 нафар спортчи шоҳсупага кўтарилди

СПОРТ 10.02.2020, 22:10
Халқаро бирдамлик мусобақасининг бугунги баҳсларида 4 нафар спортчи шоҳсупага кўтарилди

Пойтахтимизда ўтказилаётган 6-Халқаро бирдамлик мусобақасининг иккинчи куни ҳамюртларимиз учун жуда омадли якунланди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугунги дастурдан ўрин олган баҳсларда аёллар ўртасида -64 кг ва -71 килограм вазн тоифаларида беллашувлар якунига етди.

Ушбу вазн тоифаларида стартга чиққан 3 нафар вакиламизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди. -71 кг вазнда Кумушхон Файзуллаева даст кўтаришда 99 килограмм, силтаб кўтаришда 124 килограмм, икки кураш бўйича эса 223 килограмм натижа билан 3 та олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ушбу вазн тоифасида қатнашган яна бир вакиламиз Нигора Сувонова кумуш, -64 килограм вазн тоифасида Фотима Ҳабибуллоева бронза медаллари билан тақдирланди.

Халқаро бирдамлик мусобақаси.
Аёллар, -64 кг:

1. Берфин Алтун (Туркия) – 209 кг (91 кг + 118 кг)
2. Андреа Олару (Руминия) – 208 кг (95 кг + 113 кг)
3. Фотима Ҳабибуллоева (Ўзбекистон) – 164 кг (74 кг + 90 кг)

Аёллар, -71 кг:

1. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 223 кг (99 кг + 124 кг)
2. Нигора Сувонова (Ўзбекистон) – 199 кг (89 кг + 110 кг)
3. Алина Кричук (Украина) – 176 кг (78 кг + 98 кг)

Шунингдек, эркаклар ўртасидаги баҳсларда Достон Ёқубов жамоамизнинг навбатдаги медалларига эгалик қилди.

-73 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этган ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 137 килограмм натижа қайд этиб, ушбу йўналида бронза медалига сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда эса 177 килограмм кўрсаткич ва икки курашдаги 314 килограмм Ёқубовга яна иккита кумуш медалларни тақдим қилди. Ғолиблик Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби туркиялик Дониёр Исмоиловга насиб этди.

Эркаклар, -73 кг:

1. Дониёр Исмоилов (Туркия) – 344 кг (167 кг + 187 кг)
2. Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 314 кг (137 кг + 177 кг)
3. Маҳмуд Муҳаммад Ал Ҳумайд (Саудия Арабистони) – 313 кг (141 кг + 172 кг)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1