Сиз кўриб турган ушбу қизалоқ ҳозир 6 ёшда. Унинг исми Лиу Джиангли.
Афсуски унинг дўстлари йўқ. Ота-онаси ундан туғилиши билан танасида қора доғлар борлигини кўрганларидаёқ воз кечишган экан. Айни дамда Лиунинг фақат амакиси бор. Лиунинг терисидаги бу қора тошмалар нима эканини шифокорлар ҳам аниқлай олишмаган. Аниқ бир тўхтамга келиш учун қизалоқ бошдан-оёқ бир неча текширувлардан ўтиши керак, балки шунда бунинг сабабини аниқлаш мумкин бўлар.
Теридаги қора доғ етмаганидек, бу доғларнинг усти қалин юнг билан ҳам қопланган. Танасининг 60% и қора рангга кирган қизалоқ келаси йил мактабга қадам қўяди.





