my5
25

Ўзбекистонлик спортчи тарихий натижани қайд этди

СПОРТ 11.02.2020, 16:31
1140
Ўзбекистонлик спортчи тарихий натижани қайд этди

Франция пойтахти Париж шаҳрида академик эшкак эшиш спорт турининг механик эшкак эшиш йўналиши бўйича Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.

Мазкур Жаҳон чемпионатида 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари қатори илк бор Ўзбекистон терма жамоаси ҳам механик эшкак эшиш йўналиши бўйича иштирок этди.

IMG_4180.jpg


Эътиборли жиати, ёшлар ўртасидаги баҳсларда Мерож Маматқулов “JM1X” йўналишида кумуш медаль билан тақдирланди.

Мерожнинг ушбу натижаси академик эшкак эшиш спорт турининг механик эшкак эшиш йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионатларида тақдим этилган биринчи медал сифатида  қайд этилди.

IMG_4176.jpg


Шунингдек, Омадой Отақўзиева аёллар ўртасида тўртинчи, Шаҳбоз Холмурзаев эса эркаклар ўртасида кечган беллашувда бешинчи натижани қайд этишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91