Колумбия университетининг tenure track позицияси, яъни умрбод профессорлик лавозимига илк ўзбек - Азиза Шаназарова қабул қилинди.
Колумбия университети Ivy League (ўзбек тилига печаклар иттифоқи деган маънони беради) тоифасига кирган. Айви лигага АҚШдаги энг нуфузли 8 та – Brown, Columbia, Cornell, Dartmouth college, Harvard, Princeton, Pennsylvania, Yale университетлар кирган.
Азиза Шаназарова Ўрта асрлардаги Марказий Осиёда гендерлик тарихи ва аёллар диндорлиги мавзусида АҚШнинг Индиана – Блумингтон университетида докторлик диссертациясини ёқлади ва Диншунослик ва Марказий Осиё тарихи ва Фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олди.