АсосийСиёсат

Ўзбекистон Ғазо секторидаги вазиятни инсонпарварлик фожиаси деб баҳолади

Ташқи ишлар вазирлиги минтақадаги зиддиятларни кузатиб бораётганини билдирар экан, Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамини давом эттириш ва тинчликни таъминлашни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

'Ўзбекистон Ғазо секторидаги вазиятни инсонпарварлик фожиаси деб баҳолади'ning rasmi

Ўзбекистон Ғазо секторидаги вазиятни чуқур ташвиш билан кузатмоқда ва уни инсонпарварлик фожиаси сифатида баҳоламоқда.

ТИВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон ўт очишни тўхтатиш бўйича эришилган келишувларга тўлиқ амал қилинишини, гуманитар ёрдамнинг тўсқинликсиз етказилишини ва можарони “икки халқ – икки давлат” тамойили асосида сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишни қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, Ўзбекистон жафокаш Фаластин халқига инсонпарварлик ёрдамини изчил давом эттирмоқда. Хусусан, 100 нафар фаластинлик бемор даволаниш учун Ўзбекистонга олиб келинган ва уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида президент томонидан махсус фармон қабул қилинган.

Ташқи ишлар вазирлиги минтақада барқарор тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги халқаро саъй-ҳаракатларни ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади. Шу билан бирга, Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятга Ўзбекистоннинг муносабати илгари эълон қилинганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Абдулазиз Комилов Ўзбекистон нега Тинчлик кенгашига қўшилганини тушунтирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:13

    Абдулазиз Комилов Ўзбекистон нега Тинчлик кенгашига қўшилганини тушунтирди

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан Тинчлик кенгаши тўғрисидаги битимни имзолади.

    'Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши Низомини имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2026 12:27

    Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши Низомини имзолади

    Кенгаш таркибидан жаҳоннинг турли мамлакатларидан нуфузли ва таъсирга эга етакчилар ўрин олди.

    'Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2026 03:52

    Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрига етиб келди.

    'Шавкат Мирзиёев Швейцарияга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 21.01.2026 14:13

    Шавкат Мирзиёев Швейцарияга жўнаб кетди

    Президент ушбу ташриф доирасида Дональд Трампнинг таклифига биноан Тинчлик Кенгаши низоми имзоланиш маросимида иштирок этади.

    'Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.01.2026 15:04

    Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди

    Шавкат Мирзиёевга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши юзасидан ахборот берилди

    'Элчиларга янги вазифалар қўйилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2026 13:05

    Элчиларга янги вазифалар қўйилди

    Фуқароларни хорижда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланди.