АсосийСиёсат

“Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?

Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева илк катта интервьюсида давлат бошқаруви, ислоҳотлар ва шахсий қарашлари ҳақида очиқ фикр билдирди.

'“Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?'ning rasmi

Бу интервью фақат шахс ёки лавозим ҳақида эмас, балки мамлакатда олиб борилаётган ўзгаришларнинг ички “механизми” ҳақида ҳам муайян тасаввур беради.

Саида Мирзиёева таъкидлаганидек, Президент администрациясининг асосий вазифаси — стратегик йўналишларни белгилаш ва ижро тизимига аниқ йўл харитасини тақдим этишдан иборат. У бугунги даврни ислоҳотлар даври деб атаб, бу жараён доимий назорат, холис ахборот ва шахсий масъулиятни талаб қилишини қайд этди.

Интервюда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг иш услубига ҳам тўхталиб ўтилди. Саида Мирзиёеванинг таърифича, Президент инсонни тинглайдиган, фикрга ҳурмат билан ёндашадиган ва жамоани ривожлантира оладиган раҳбар. Ислоҳотлар эса фақат маъмурий қаттиққўллик билан эмас, балки мослашувчанлик ва сиёсий донолик орқали самара беради.

Президент администрацияси олдида турган беш устувор йўналиш ҳам аниқ санаб ўтилди: сув, таълим, тиббиёт, бизнес муҳити ва суд-ҳуқуқ тизими. Айниқса, сув масаласи келажак учун энг жиддий чақириқлардан бири сифатида қайд этилди. Таълим ва тиббиётдаги ислоҳотлар эса узоқ муддатли жараён бўлиб, тезкор натижа кутиш нотўғри экани очиқ айтилди.

Суд-ҳуқуқ тизими эса интервьюда алоҳида урғу билан тилга олинди. Саида Мирзиёеванинг фикрича, адолатли ва шаффоф суд тизимисиз бизнесни ривожлантириш ҳам, инвестиция жалб этиш ҳам, фуқаролар ишончини мустаҳкамлаш ҳам амримаҳол. Қонун устуворлиги — барча ислоҳотларни боғлаб турувчи асосий устун.

Шахсий қарашлари ҳақида сўз юритар экан, Мирзиёева халқаро дипломатия ва мулоқотни ўзига яқин йўналиш сифатида таърифлади. Унинг айтишича, инсонлар билан очиқ мулоқот қилиш, ҳамкорликни кучайтириш ва ишончли алоқалар ўрнатиш ислоҳотлар самарасида муҳим ўрин тутади. “Ҳар бир инсон муҳим” деган тамойил эса давлат бошқарувида асосий мезон бўлиб қолмоқда.

Интервюда Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланиш сабабларига ҳам ишора қилди. Унинг таъкидлашича, давлат раҳбарига жойлардаги реал ҳолатни яширмасдан етказиб берадиган тизим зарур эди. Яъни фақат ҳисобот эмас, балки ҳақиқий манзарани кўра оладиган, ижрони назорат қиладиган ва масъулиятни ҳис этадиган механизм.

Бу интервьюни оддий суҳбат эмас, балки жамиятга берилган ишора сифатида ҳам қабул қилиш мумкин: ислоҳотлар юқоридан тушган қарорлар билангина эмас, балки очиқ мулоқот, ишонч ва адолат орқали амалга оширилиши лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Абдулазиз Комилов Ўзбекистон нега Тинчлик кенгашига қўшилганини тушунтирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:13

    Абдулазиз Комилов Ўзбекистон нега Тинчлик кенгашига қўшилганини тушунтирди

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан Тинчлик кенгаши тўғрисидаги битимни имзолади.

    'Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши Низомини имзолади'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2026 12:27

    Шавкат Мирзиёев Тинчлик кенгаши Низомини имзолади

    Кенгаш таркибидан жаҳоннинг турли мамлакатларидан нуфузли ва таъсирга эга етакчилар ўрин олди.

    'Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди'ning rasmi

    Сиёсат 22.01.2026 03:52

    Президент Шавкат Мирзиёев Швейцарияга ташриф билан келди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Швейцариянинг Цюрих шаҳрига етиб келди.

    'Шавкат Мирзиёев Швейцарияга жўнаб кетди'ning rasmi

    Сиёсат 21.01.2026 14:13

    Шавкат Мирзиёев Швейцарияга жўнаб кетди

    Президент ушбу ташриф доирасида Дональд Трампнинг таклифига биноан Тинчлик Кенгаши низоми имзоланиш маросимида иштирок этади.

    'Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.01.2026 15:04

    Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди

    Шавкат Мирзиёевга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши юзасидан ахборот берилди

    'Элчиларга янги вазифалар қўйилди'ning rasmi

    Сиёсат 15.01.2026 13:05

    Элчиларга янги вазифалар қўйилди

    Фуқароларни хорижда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланди.