1

Коронавирус туфайли Шимолий Кореяда амалдор отиб ташланди

ДУНЁ 14.02.2020, 18:09
Теглар: коронавирус, амалдор
Коронавирус туфайли Шимолий Кореяда амалдор отиб ташланди

Хитойга ташриф буюрган Шимолий Кореянинг савдо вакили КХДРга қайтганидан кейин карантин қоидаларини бузганлиги учун қатл этилди, деб хабар беради Daily Mail корейс оммавий ахборот воситаларига таяниб.

Donga газетасида айтилишича, эркак карантинни тарк этиб, жамоат ҳаммомига борган. Эслатиб ўтамиз, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Хитойга ташриф буюрган КХДР фуқароларига нисбатан ҳарбий хавфсизлик қонунлари жорий қилинган.

Aмалдор карантинга жойлаштилган. КХДРдаги бу амалиёт, фуқароларнинг қўшни мамлакатга ташриф буюриши билан боғлиқдир. Қонунни бузганлиги учун амалдор ўлимга ҳукм қилинди. Ҳукм ижро этилди.

Шунингдек, Шимолий Кореянинг яна бир мулозими Хитойга ташриф фактини яширишга уринганидан кейин узоқ фермага сургун қилинганлиги айтилмоқда. Шимолий Корея энг қаттиқ карантин чораларини кўрди. Хитой билан чегарани деярли бутунлай тўсиб қўйди. КХДРда ҳали ҳам биронта коронавирус ҳолати қайд этилмаган, дея mk.ru хабар бермоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1