1

Самарқанд шаҳар ИИБга янги раҳбар тайинланди

ЖАМИЯТ 09.03.2015, 12:11
Самарқанд шаҳар ИИБга янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон ИИВ раҳбари буйруғи асосида бир қатор вилоятлар ва туманларда ИИБ бошлиқлари тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz “Постда” газетаси маълумотлари асосида хабар берди.

Буйруққа кўра, подполковник Баҳодир Абдуллаевич Баҳромов Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган. Яна бир подполковник Расулжон Турдимуродович Кенжаев эса Сирдарё вилояти, Ширин тумани ИИБга бошлиқ сифатида тайинланган.

Подполковник Тоҳир Саидович Азимов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари (шахсий таркиб билан ишлаш хизмати бошлиғи лавозимига), подполковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари (тергов бошқармаси бошлиғи лавозими) этиб тайинланган.

Шунингдек, подполковник Зафар Қодиржонович Алимов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шуҳрат Темуров Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Жаҳонгир Ҳасанов Фарғона вилояти, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, майор Истам Эшмаматов Термиз темир йўл бекатидаги тармоқ ИИБ бошлиғи лавозимига, капитан Фаррух Ўктамжонович Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1