АсосийJinoyat

Андижонда йўқолган эркакни 24 ёшли шаърий никоҳдаги хотини 9 ой аввал ўлдириб, ҳожатхонага ташлаб юборгани маълум бўлди

'Андижонда йўқолган эркакни 24 ёшли шаърий никоҳдаги хотини 9 ой аввал ўлдириб, ҳожатхонага ташлаб юборгани маълум бўлди'ning rasmi

Анджонда эр шаърий никоҳдаги хотини томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 

Келтирилишича, 2020 йил 14 февраль куни фукаро А.К. Андижон шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Тошкент шаҳрида яшаб келаётганлиги сабабли укаси М.К. билан алоқа қилмай қўйганлигини, уни излаб, яшаб келаётган хонадонига келганда, укасини топа олмаганлигини билдирган.

Шундан сўнг олиб борилган терговга қадар текширув давомида аниқланишича, 2019 йил 3 май куни соат 21:00 ларда Андижон шаҳри, Боғишамол маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.К. шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи, 1995 йилда туғилган аёл — Х.Х. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Натижада Х.Х. эрини синтетик ип ёрдамида бўйнидан бўғиб, қасддан ўлдирганлиги, мурдасини эса уйининг ҳожатхона чуқурига ташлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16.02.2020 йилда шаҳар прокуратураси томонидан Х.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда айбдор ушланган.

    Бошқа янгиликлар