АсосийJinoyat

29 ёшли эркакни 19 ёшли йигит аямай калтаклади

'29 ёшли эркакни 19 ёшли йигит аямай калтаклади'ning rasmi

Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Хўжаабдижаббор қишлоғида жойлашган кафеларнинг бирида 29 ёшли Т.Б исмли шахсга калтаклананиб, оғир тан жароҳати етказилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Хўш воқеа қандай бўлган? 

Хуллас 2020 йил 12 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи С.Д. ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида жорий йилнинг 10 февраль куни турмуш ўртоғи 29 ёшли Т.Б. уйига бош соҳасида тан жароҳотлари билан келганлиги ва соғлиғи ёмонлашаганлиги сабабли касалхонага мурожаат қилганлигини кўрсатиб ўтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан текширув ўтказилиб, 29 ёшли Т.Б. Хужаабдижаббор қишлоғида жойлашган кафеларнинг бирида калтаклангани аниқланган.

Текширув жараёнида гувоҳларнинг кўрсатмаларидан Т.Б.ни 19 ёшли К.Т. уриб оғир тан жароҳати етказгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан К.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар