АсосийJinoyat

ИИБ Назорат инспекциясига бўйсунмаган браконьерларнинг "танобини тортиб қўйди"

'ИИБ Назорат инспекциясига бўйсунмаган браконьерларнинг "танобини тортиб қўйди"'ning rasmi

Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди

Маълум бўлишича, Китоб туман Паландара МФЙ ҳудудида 3 нафар фуқаролар ноқонуний ов қилаётганлиги аниқланган ҳамда вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман назорат инспецияси инспекторлари томонидан тезкор ўтказилган тадбир давомида браконьерлар қўлга олинган.  

Қоида бузар фуқаролар Н.Х, М.М ва Б.Ш эканлиги аниқланган. Аммо ўзбошимча фуқаролар инспекторларга бўйсўнишни исташмади. Натижада туман ИИБ ходимларидан ёрдам кучлари чақирилишига тўғри келган. Фуқаролар билан олиб борилган суҳбат давомида аниқланишича, уларнинг ов қилиш бўйича ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган. Мазкур фуқароларнинг ов қуроллари туман ИИБга топширилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хужжатлар Маъмурий судга ўтказиш учун тегишли тартибда расмийлаштирилмоқда. 

Бошқа янгиликлар