14 март куни, дунёга машхур итальян қўшиқчиси Эрос Рамазотти 51 ёшида учинчи бор ота бўлди.
Унинг рафиқаси 26 ёшли модель Марика Пеллегринелли унга ўғил фарзандни ҳадя этди. Эрос Рамазоттининг биринчи турмушидан Аврора исмли вояга етган қизи бор. Ушбу фарзанд эса унинг кейинги рафиқаси Марика Пеллегринелли билан иккинчи фарзандларидир.
Шунингдек, уларнинг 3 ёшли Раффаела исмли қизлари ҳам бор. Бу қувончли хабар ҳақида Эрос ўзининг Instagram'даги саҳифасида шундай деб ёзади: 14 март куни, 16:40 да Габрио Туллио дунёга келди. Унинг оғирлиги 3,800 грамм. Раҳмат сенга азизам!





