Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг “Human хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ мансабдорларининг фирибгарлигидан жабр кўрган бир гуруҳ фуқароларга етказилган зарарни қисқа муддатда ундириб берилишини таъминлаш бўйича кўрсатма бергани ҳақида хабар берган эдик.
Мажбурий ижро бюроси, “Ипотека банк” ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳи томонидан 18-20 февраль кунлари Хоразм вилоятидаги рўйҳатда келтирилган 109 нафар фуқаролардан 97 нафарига 1.466,1 млн пул маблағлари жабрланувчиларга ҳамда уларнинг ишончли вакиллари номига Бош вазир формойишига асосан беғараз, текинга очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, Республиканинг бошқа вилоятларида бўлган жами 6 нафар фуқароларга шу вилоятдаги ишчи гуруҳи томонидан 118,1 млн. сўм пул маблағлари топширилиши таъминланди.
Шунингдек, 6 нафар чет давлатда бўлган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлган яқин қариндошларига ишончнома қолдирмаганликлари сабабли уларнинг яқин қариндошларига ундирилиши лозим бўлган пул маблағларини олиш тартиби ва ҳуқуқий жараёнлари тўғрисида тўлиқ тушунтирилди. Келгусида тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганидан кейин ушбу пул маблағлари ундириувчиларнинг яқин қариндошларига топшириш чоралари кўрилиши маълум қилинди.
МИБ Хоразм вилояти бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими






