АсосийJinoyat

Самарқандда хонадонга деразадан кириб 13.500 долларни ўғирлаб кетди

'Самарқандда хонадонга деразадан кириб 13.500 долларни ўғирлаб кетди'ning rasmi

Самарқанд шаҳар Нурафшон маҳалласида яшовчи 1964 й.т Р.С.нинг яшаш хонадонига кимдир деразасини бузиб  кириб, уйида бўлган сандиқ ичидан жами 13.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини талон-тарож қилиб воқеа жойидан яширинган.

Бироқ жиноятчининг хурсандчилиги узоққа бормади. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Самарқанд вилоят Пастарғом туман Шомбулоқ маҳалласида яшовчи, 1975 й.т Х.Қ. содир қилганлиги аниқланиб, ундан 2.000 АҚШ доллари далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Қ.га нисбатан Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар